Виталий Кличконинг ўғлига тимсоҳ ҳамла қилиб қолди

Спорт 24 Январь 2017 8278

Ўта оғир вазнда WBC ва WBO версиялари бўйича собиқ жаҳон чемпиони, ҳозирда Украина пойтахти Киев мэри бўлган Виталий Кличконинг ўғлига тимсоҳ (аллигатор) ҳамла қилиб қолди.

Worldboxingnews нашри хабар беришича, воқеа АҚШдаги Эверглейдс миллий боғида юз берган. 16 ёшли Егор-Даниэль Кличко бу ерда волонтёр бўлиб ишлаган ва Кличконинг хайрия жамғармаси дастури бўйича ҳайвонларни парваришлаб юрган.

Тимсоҳ ҳужуми оқибатида ўсмирнинг бир қўлидаги бармоғи шикастланган.

"Аллигаторларни парваришловчи ходим сифатидаги биринчи қоида: агар аллигатор Эрвин овқат егиси келса, унда унга овқат беринг. Менда ҳаттоки кўк ипда тикилган чоклар бор", деб изоҳ берди ўсмирнинг ўзи бу ҳолатга.

Кўпроқ янгиликлар