YouTube видеохостинги ўз ичига Шимолий Корея янгиликлар ва кўнгилочар дастурларини оладиган икки аккаунтни ўчириб ташлапди. Бу ҳақла NK News сайтига иқтибос келтирган ҳолда NK News хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 17 январда 5 минг киши обуна бўлган, саёҳатчи Эмил Трусковскийнинг аккаунти ўчириб ташланган. У Шимолий Кореяга ташрифларидан роликларни жойлаштириб борган. Шу куннинг ўзида вьетнамлик миллатчи Ву Нам Фыонгнинг канали тўсиб қўйилди. Бу каналда Шимолий Корея телевидениеси роликлари бўлган. YouTube аккаунтларнинг ўчириб ташланишига "улардаги роликлар видоесервис мавзусига мос келмаслигини" сабаб қилиб кўрсатган. 

NK News’нинг фикрича, аккаунтлар АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан санкциялари сабабли ўчириб ташланган. Хусусан, 2016 йил мартидан АҚШ фуқароларига Шимолий Кореянинг ғазначилик, тарғибот ва ташвиқот департаменти билан иш олиб бориш тақиқланган.  

Аввалроқ YouTube Шимолий Корея давлат телевидениеси  каналини тўсиб қўйгани маълум бўлганди.