Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража   совуқ,   кундузи  7-12  даража  илиқ  бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.