АҚШда президент ядровий зарба беришини тақиқловчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилади

Жаҳон 25 Январь 2017 5931

АҚШ конгрессига президентга бирор давлатга уруш эълон қилмасдан, ядровий зарба беришни тақиқловчи қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди. Бу ҳақда Foreign Policy хабар бермоқда

Қонун лойиҳаси муаллифлари сенатор-демократ Эдвард Марки ва конгрессмен-республикачи Тед Лью ҳисобланади. Таъкидланишича, бундай тақиқлов собиқ президент Барак Обама вақтида муҳокама қилина бошлаган ва ҳеч қандай натижага олиб келмаган. Бироқ  Дональд Трамп ҳокимият тепасига келиши билан бу масала бўйича музокаралар яна бошланди.

"Ядровий уруш инсониятга жиддий таҳдид қилади. Айни вақтда президент Трамп террорчиларга қарши ядровий зарба бериш мумкинлигини тахмин қилди. Афсуски, АҚШ қонунчилиги ихтилоф вақтида  огоҳлантирувчи зарба бериш имкониятини қолдириб, президентга бундай ҳуқуқни беради", деб айтди сенатор Марки.

Унинг фикрича, бошқа ядровий давлат билан ихтилоф вақтида ядровий уруш таҳдиди ошади.

"Конгресс дунёда барқарорликни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиши керак ва АҚШ қандай ҳолатларда ядровий зарба берадиган биринчи давлат бўлиши шартларини аниқ кўрсатиши лозим", деб таъкидлаб ўтди конгрессмен Лью.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ ва Россия ўртасида ядровий куролни симметрик тарзда қисқартиришнинг имкони йўқлигини айтганди. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар