Америкадаги Walmart супермаркетлар йирик тармоғи яқин вақт ичида автомобиллар савдосини йўлга қўяди.

Motortrend маълумотига кўра, Walmart’га қарашли 25та савдо марказида 1 апрелдан бошлаб CarSaver тизими киоскалари пайдо бўлади. Улар ёрдамида харидорлар Интернет орқали ўзлари учун маъқул автомобиль, унга қўшимча қурилмалар, шунингдек, молиявий ва суғурта хизматларини олишлари мумкин бўлади. Дилерлар буюртма келиб тушгач, мижозни автомобилни олиб кетишга таклиф қилишади.

Walmart аввал Хьюстон, Даллас, Феникс ва Оклахома-Ситидаги автосалонлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Шундан сўнг, CarSaver тизими икки йил давомида бутун АҚШ бўйлаб жойлашган супермаркетларда пайдо бўлади.