Австралияда 10 ёшли сёрфернинг отаси ўғли ёнига акула сузиб келганини суратга туширди

Жамият 25 Январь 2017 14439

Австралиялик ёш сёрфер Иден Хассон йиртқич балиқнинг ўткир тишларидан мўъжиза туфайли қутулиб қолди. Унинг отаси Крис даҳшатли суратларни олган, унда оқ акула ўғлининг тахтасига тегишга бир бахя қолгани тасвирланган.

Ўша оқшом Иден Хассон спортнинг бу тури билан машғул бўлган, отаси Крис эса уни кузатиб, ўғлини соҳилдан суратга олишга берилиб кетган. Кутилмаганда ёш спортчининг ёнида катта оқ акула пайдо бўлди. Аввалига болакай ҳам, унинг отаси ҳам уни пайқашмади. Улар бу ҳолатдан фақатгина соҳилда суратларни катталаштириб кўргач, бохабар бўлишди.

“Мен суратга кўз ташлаб, аввалига ўғлимнинг тахтаси ёнидаги оқ излар – бу денгиз ўсимликлари, деб ўйладим. Бироқ кейин ўғлим бу акула эканини айтди. Уйга кетаётиб ҳаммага қўнғироқ қилдим ва уларга фотосуратни кўрсатдим – ҳамма ҳайратга тушди!”, деган Идэннинг отаси Крис Хассон.

“Суратни кўриб бу акула бўлганини дарров тушундим. Сабаби мен сузаётган вақтда сувда балиқлар тўдасини кўргандим”, дея маълум қилди ёш спортчининг ўзи.

Крис Хассон бутун умри давомида сёрфинг билан шуғулланиб, ўғлига ҳам бу спорт тури сир-асрорларини ўргатиб келади.

Крис даҳшатли суратларни Facebook’даги ўз саҳифасига жойлаштирди ва “Бу оғизга қаранг – у Идэннинг янги сариқ гидрокостюмидан маҳлиё”, деб изоҳ қолдирди.

 

Кўпроқ янгиликлар