Facebook асосчиси Марк Цукерберг АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди, деб хабар қилди BuzzFeed.

«Йўқ», - дея ёзган Цукерберг нашрнинг саволига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда ижтимоий тармоқ ва Chan Zuckerberg Initiative жамғармаси билан банд.

Facebook асосчисига яқин манбанинг таъкидлашича, Цукербергнинг президентликка ўз номзодини эҳтимолий қўйиши ҳақидаги гап-сўзлар ишончли асосга эга эмас.

Аввалроқ Цукерберг АҚШнинг барча штатларига йил охирига қадар ташриф буюриш ниятида эканини маълум қилганди. BuzzFeed’нинг таъкидлашича, бу унинг президентликка ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарган.