Франция пойтахти Париж шаҳри шарқидаги Сена ва Марна департаментида миллиардер Эдуард де Ротшильднинг ҳашаматли уйи тунаб кетилди. Ҳодиса 24 дан 25-январга ўтар кечаси рўй берган, деб хабар қилди Europe 1 радиостанцияси.

"Номаълум шахслар данғиллама уйга кириб, кўплаб қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган", - деб хабар берди радиостанция. Ўмарилган нарсаларнинг аниқ қийматига ойдинлик киритилмади.

Маълумот учун, Эдуард де Ротшильд Rothschild & Cie банки кузатув кенгашига раҳбарлик қилади. Шунингдек, у Париждаги Liberation йирик газетаси эгаларидан бири ҳисобланади.