Гамбия парламенти мамлакатда киритилган фавқулодда вазият тартибини бекор қилишга овоз берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Аввалроқ мамлакатнинг собиқ президенти Яҳё Жамме ўз ваколати тугашига бир кун қолганда бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда вазият тартибини эълон қилгани маълум қилинганди.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Гамбиянинг янги президенти Адам Барроу ўзининг инаугурацияси ўтган қўшни Сенегалдан ҳали қайтиб келмаган, унинг яқин кунларда қайтиши кутилмоқда.