Италиянинг марказий қисмидаги Фариндола коммунасида жойлашган, қор кўчкиси остида қолган Rigopiano меҳмонхонасида ҳалок бўлганлар сони 16 кишигача ошди, деб хабар бермоқда The Local Italy нашри. 

Таъкидланишича, ҳанузгача 13 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. 11 киши қутқариб олинган, улар орасида меҳмонхона мижозлари ва ходимлари бор. 

Айни вақтда қутқарувчилар воқеа жойидаги ишларни давом эттирмоқдалар.