Италияда кўчки тагида қолган меҳмонхонадаги қурбонлар сони 21 кишига етди

Жамият 25 Январь 2017 1923
Фото: ANSA

Қутқарувчилар кўчки остида қолган меҳмонхона вайроналари остидан яна уч кишининг жасадини олиб чиқишди. Шунга кўра, ушбу фожиада ҳалок бўлганлар сони 21 кишига етди. Бу ҳақда RaiNews24 хабар бермоқда.

Айни дамда меҳмонхонада қолиб кетаётган саккиз киши расмий равишда бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилмоқда. Шунингдек, кўчки остидан 11 кишининг қутқариб қолингани ҳам эътироф этилган.

Бундан аввал, Италиянинг марказий қисмидаги Фариндола коммунасида жойлашган, қор кўчкиси остида қолган Rigopiano меҳмонхонасида ҳалок бўлганлар сони 16 кишигача ошганлиги хабар берилган эди. 

Кўпроқ янгиликлар