Қирғизистонда Туркиядан террорчиларга қалбаки пуллар етказиб бериш йўлаги фош этилди

Жамият 25 Январь 2017 8276
Фото: РИА "Новости"

Қирғизистон махсус хизматлари Туркиядан республикага юқори сифатли қалбаки долларлар олиб кирилишининг олдини олишди. У мамлакат ҳудудидаги террорчилик фаолиятини молиялаштиришни кўзда тутган, деб хабар берди Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати.

"Қирғизистон Республикаси МХДҚнинг террорчиликка қарши кураш тадбирлари доирасида террорчиликни молиялаштириш мақсадида хорижий валютани тайёрлаш, ўтказиш ва сотиш бўйича уюшган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди", - дейилган матбуот хизмати.

МХДҚнинг маълум қилишича, аввалроқ Қирғизистонда республикага Туркиядан умумий қиймати 56 минг доллар бўлган қалбаки пул қоғозларини ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган хорижлик фуқаролар қўлга олинган. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. "Йирик миқдордаги маблағларнинг аниқланиши туфайли МХДҚ бошқа давлатлар тегишли тузилмалари билан шериклик алоқаларига эътибор қаратмоқда", - дея таъкидлаб ўтишган давлат қўмитасида.

Тергов маълумотига кўра, қалбаки долларлар “юқори технологиялар даражасида” тайёрланган. МХДҚнинг маълум қилишича, маҳкама Қирғизистонга қалбаки валютани олиб киришда Истанбулда яширинаётган қирғиз фуқаролари Мансур Сувонов ва Илёс Собировларнинг алоқаси борлигини гумон қилмоқда. Собиров Қирғизистон томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган. Уни Бишкекдаги Хитой элчихонаси ҳудудида ўтган йилнинг 30 август куни теракт содир этишда айблашмоқда.

Маълумот учун, 2016 йилнинг 30 август куни эрталаб Хитой Халқ Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси дарвозаси ёнида портлаш содир бўлганди. Дипломатик ходимлардан ҳеч бири жароҳат олмаган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар