"Лаборатория Касперского" компьютер ҳодисаларини тергов қилиш бўлими бошлиғи Руслан Стоянов давлатга хиёнат қилиш иши доирасида ҳибсга олинди, деб ёзмоқда "Коммерсантъ" нашри. 

Россия Федерал хавфсизлик хизматига (ФХХ) яқин бўлган манбанинг маълумотларига кўра, у 2016 йил декабрдан "Лефортово" тергов изоляторида ушлаб турилибди. Маълум қилинишича, бу иш бўйича ФХХнинг ахборот хавфсизлиги маркази бўлинмаларидан бирининг раҳбари Сергей Михайлов ҳам ҳибсга олинган.

ФХХнинг юқоридаги бўлимлари билан киберҳужумлар бўйича экспертизалар ўтказишда ҳамкорлик қилган хусусий компаниялар фаолияти текширилмоқда. 

Нашр манбаларининг маълум қилишича, тергов давлатга хиёнатга гумон билан ўтказилмоқда. Тергов давомида ахборот хавфсизлиги маркази ходими хорижий ташкилотдан пул олгани, воситачи бўлиб эса "Лаборатория Касперского" компанияси ходими чиққани ҳақидаги маълумот текширилмоқда.  

Таъкидланишича, 2006 йилгача Стоянов Москва ички ишлар бошқармасида махсус техник тадбирлар бошқармасида ишлаган. Россия компаниясига у 2013 йилда ўтган.