Мирзо Улуғбек туманида очиладиган янги боғга Бобур номи берилади

Жамият 25 Январь 2017 7760

Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Наврўз байрами арафасида очиладиган янги боғни буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аташни таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари Фанлар академияси институтлари билан ҳамкорликда мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга бағишланган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш Республика байналмилал маданият марказининг яна бир долзарб вазифаси эканлиги таъкидлади.

"Агар Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ҳар бир миллий маданий марказнинг фаоллари ўзларининг тарихий ватанлари билан маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларни янада фаол ривожлантирадиган бўлса, ўйлайманки, мақсадга мувофиқ бўлади. Республика байналмилал маданият маркази биз учун муҳим бўлган бу масалада катта вазифани бажариши керак", - деди Президент.

Кўпроқ янгиликлар