Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда ўтадиган Универсиада-2017нинг машъалини ёқиб берди

Жаҳон 25 Январь 2017 2871
Фото: Facebook.com/Granada2015

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қишки Универсиада-2017нинг машъаласини ёқиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

28-бутунжаҳон қишки Универсиадасининг машъалини ёқиш эстафетаси бугун, Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг биринчи босқичида 60 нафар киши иштирок этади. Иккинчи босқичда эса машъал республика штаби вакилларига берилади ва 28-қишки бутунжаҳон Универсиадасини очиб бериш учун авиарейс орқали Олма-отага етказилади.

“Биз бу ерда 29 январь куни Олма-ота шаҳрида очиладиган 28-бутунжаҳон қишки Универсиадасининг машъалини ёқдик. Мамлакатимиз томонидан қўлга киритилган ғалабалар мустақиллик йилларида муҳим аҳамият касб этди. Бундай кўламдаги мусобақа Қозоғистонда ҳали ўтказилмаган эди. Бошқа давлат эмас, айнан Қозоғистон танланди. Ишонаманки, ушбу мусобақани ишонч билан ўтказамиз”, — деди Назарбоев тантанали маросимда. 

Маълумот ўрнида: 28-бутунжаҳон қишки Универсиадаси 29 январдан 8 февралга қадар Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилади.

 

 

Кўпроқ янгиликлар