USM холдинги эгаларидан бири Алишер Усмонов тузилмалари дастурий таъминот ва аппарат мажмуалари ишлаб чиқарувчи "МФИ Софт" компаниясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Бу компания тезкор-қидирув тадбирлари вазифаларини таъминловчи техник воситалар тизими учун ечимлар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади. Бу ҳақда RNS нашри хабар бермоқда

"Усмонов тузилмалари "МФИ Софт"ни сотиб олиш бўйича келишмоқдалар", деб айтган нашр манбаларидан бири.

Яна бир манба сармоячилар давлат идораларига мўлжал олган, Федерал хавфсизлик хизмати лицензияларига эга  почта хизматлари учун ечимларга қизиқаётганини маълум қилган.

USM холдингида изоҳлардан бош тортилди. 

"МФИ Софт" офислари Москва ва Нижний Новгородда жойлашган. Компания сайтидаги маълумотга кўра, компания ахборот хавфсизлиги тизимлари (DLP тизимлари, маълумотлар базасини ҳимоялаш), интернет-трафикни фильтрлаш, қонуний назорат тизимлари ва антифрод-тизимлар яратиш билан шуғулланади. МТС, РЖД, «Вимпелком», Tele2, Safedata, «Эр-Телеком», Транстелеком ва бошқа компаниялар "МФИ Софт"  мижозлари ҳисобланади.  

Forbes нашрининг маълум қилишича, компания Россияда трафикни ушлаш (телефон суҳбатлари, мобиль алоқа, интернет) воситалари ишлаб чиқарувчи энг йирик компания ҳисобланади. Компания шунингдек ALOE Systems тузилмаси орқали Канада, АҚШ, Мексика, Аргентина, Бразилия, Коста-Рика, Сальвадор, Перу ва Уругвайда тақдим қилинган.