ОАВ жаҳон етакчилиги учун даъвогар мамлакатлар номзодини муҳокама қилмоқда

Жаҳон 25 Январь 2017 5947
Фото: Fotolia

Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайланганидан буён, Қўшма Штатларнинг дунё етакчиси ролини қайси мамлакат бажара олади?, деган савол кун тартибига чиққан, деб ёзади Accoсiated Press агентлиги. 

Американинг янги президенти ТТҲ таркибидан чиқиши ва “эскирган ташкилот” деб атагани НАТОга нисбатан тутган қараши билан ғарб мамлакатларидаги кўплаб кузатувчиларнинг хавотирларига сабаб бўлди. Агар, АҚШ ҳақиқатдан ҳам, сенатор Жон Маккейн айтганидек, "Осиёдаги етакчиликни Хитой"га топшириш баробарида, ЕИ ва НАТО билан қалин ҳамкорликдан чекинса, бошқа мамлакатлар дунё етакчилигини қўлга киритиш учун пайдо бўлган бундай қулай имкониятдан фойдаланиб қолишга уринади, деб таъкидланади мақолада. 

Хўш, АҚШнинг таъсири камайган шароитда, унинг ўрнини эгаллашга қайси мамлакатлар уриниб кўриши мумкин? Булар уч давлат: Хитой, Россия ва Германиядир. Мазкур давлатлар рақобатчиларига нисбатан етарли даражада устун жиҳатларга эга, деб мулоҳаза юритади агентлик. 

Хитой, биринчи галда, ўзининг иқтисодий қудратига ишониши мумкин. ХХР Африка ва Лотин Америкасига фаол сармоя киритмоқда ҳамда ТТҲ (Транстинчокеани ҳамкорлиги)га қарши муқобил ташкилотни тузишга уринмоқда. Хитойнинг кўплаб қўшнилари, Трамп мамлакатлар ўртасида ҳақиқий "савдо урушлари"ни бошлаб беришидан хавотирланмоқда. 

Россия кучли ҳарбий салоҳиятга эга, у Яқин Шарқда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.  Сурия можаросига барҳам бериш бўйича Остонада бўлиб ўтган музокаралар, Вашингтон вазиятга таъсир ўтказиш имконини қўлдан чиқарганини намойиш қилди. Бундан ташқари, Американинг янги маъмурияти Россия билан терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Бу ҳам, муаллифга кўра, Москванинг минтақадаги обрўсини ошириб юборади. 

Нима бўлганда ҳам, Европа мамлакатлари орасида глобал етакчилик қилишга Германия яқинроқ турибди. У, шундоғам, ЕИнинг иқтисодий "локомотив"и ҳисобланади. Муаллифнинг фикрича, ГФР ғарб мамлакатларини ўз ортидан эргаштира олади, албатта АҚШ бундан воз кечса. Бироқ, Ангела Меркелнинг 2017 йил сайловларидаги истиқболи унчалик ҳам ойдин эмас. Канцлер оммалашиб бораётган ўнг кучлар билан жиддий кураш олиб бориши талаб этилади. 

Шундай бўлса-да, деб ёзади мақола муаллифи, ҳозирча, юқорида имкониятлари ўрганилган 3 давлатнинг ҳеч бири икки муҳим – иқтисодий ва ҳарбий соҳада АҚШ билан тенглаша олмайди ҳамда АҚШнинг бу борадаги таъсирини йўққа чиқариш салоҳиятига эга эмас. Бундай шароитда, АҚШнинг жаҳон етакчилиги ролидан воз кечишга уриниши "ҳокимият бўшлиғи" ва беқарорликни келтириб чиқариши мумкин, дея хулоса қилади журналист. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7756 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8611 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51040 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3077 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3667 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 932 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар