Оқ уй Трамп Россия билан муносабатларни яхшилай олишига ишончи комил эканини маълум қилди

Жаҳон 25 Январь 2017 6945

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатларни яхшилай олишига ишончи комил, сабаби “битимларга келиш бўйича катта тажрибага эга”. Бу ҳақда Трамп матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.

“У мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўлидан келадиган барча ишни қилади”, - деди Спайсер.

Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатнинг миллий хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатларига ҳам тегишли.

“Агарда имкони бўлса, у бизнинг мамлакат манфаатларига тўла жавоб берувчи битимга эришади”, - таъкидлаб ўтди президент матбуот котиби.

Аввалроқ Трамп маъмурияти Россия билан ИШИДга қарши биргаликда курашишга тайёрлиги ҳақида ҳам маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар