Пан Ги Мун Жанубий Кореяни халқаро қамалдан чиқишга ундади

Жаҳон 25 Январь 2017 3936
Фото: AFP

Жанубий Корея халқаро майдонда жуда кўп муаммоларга дуч келганки, бу унинг яккаланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг собиқ бош котиби ва мамлакат президентлигига эҳтимолий номзод Пан Ги Мун баёнот берди. 

"АҚШ ҳукумати тепасига келган Трамп ички масалаларга диққатини қаратиш истагида, Хитой Жанубий Кореяда THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришга қарши, Япония билан муносабатлар ёмонлашмоқда, Россия билан ривожланмаяпти", - деб қайд этган Пан Ги Мун ўз чиқишида. 

Унинг сўзларига кўра, КХДРнинг ракета-ядро дастури ҳам Шимоли-Шарқий Осиё ва бутун дунёга таҳдид солиш билан Корея ярим оролидаги вазиятни издан чиқармоқда. 

"Бундай шароитларда Жанубий Корея миллий манфаатларини ҳимоя қилиши, дипломатияни ривожлантириш, халқаро майдонда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириши керак", - деб ҳисоблайди БМТнинг собиқ бош котиби. 

"Бизнинг бошқа йўлимиз йўқ. Корея ярим оролидаги вазиятни барқарорлаштириш учун биз АҚШ, Хитой, Россия ва Япония билан бирга ишлашимиз керак", - дея хулоса қилган Пан Ги Мун ва КХДРнинг тез орада ядросизланишига умид билдирган. 

Пан Ги Мун, шунингдек, Кореяда АҚШнинг THAAD тизимлари жойлашиши мамлакат хавфсизлиги учун зарур экани, Хитой томони буни тушунишни истамаётганини таъкидлаган. 

Собиқ бош котиби, КХДР ва Жанубий Корея ўртасида ташкил этилган Кэсон саноат мажмуаси ёпилиши маъқуллаб, Сеул ва Пхеньян ўртасидаги ўзаро ишончни мулоқот эшикларини очиш билан тиклаш зарурлигини қайд этган. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6680 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24133 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56062 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38763 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 400 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 696 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 719 Спорт
Кўпроқ янгиликлар