Парламентда “Банкротлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди: бу кредитор ва қарздорларга нима беради?

Ўзбекистон 25 Январь 2017 8351
Фото: Kun.uz

25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Депутатлар эътиборига “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда тақдим этилди. Қайд этилганидек, ҳозирги вақтда банкротлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан хўжалик судининг апелляция инстанцияси чиқарган қарорлар кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқилмайди. Бу эса, ўз навбатида, кредиторлар ва қарздорларнинг юқори турувчи инстанцияларга судларнинг қарори устидан шикоят қилиш борасидаги ҳуқуқларини чеклайди. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мазкур чекловни бартараф этиш имконини беради ҳамда кредитор ва қарздорларга ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда кўпроқ эркинлик беради. Муҳокамадан сўнг депутатлар қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Мажлисда парламент аъзолари Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар