Порошенко Россия президентининг мақсади Европа иттифоқини парчалаш эканлигини айтди

Жаҳон 25 Январь 2017 12235

Украина президенти Пётр Порошенко Helsingin Sanomat нашрига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путиннинг мақсади Европа Иттифоқини парчалаш эканлигини айтди.   

"Россия Европа Иттифоқининг заифлашиши учун чоралар кўрмоқда. Путин ўзаро ишончга путур етказмоқчи, Европа Иттифоқини парчалаб, алоҳида давлатларга таъсир кўрсатмоқчи", деб айтган Порошенко.

Аввалроқ Порошенко Финляндияга ташрифи вақтида россиялик журналистларнинг саволларини эътиборга олмаганди. 

Таъкидланишича, Порошенконинг Финляндия парламентига ташрифи давомида Россия телеканалларидан бирининг журналистлари унга саволга жавоб бериш илтимоси билан мурожаат қилишган. Бироқ Украина президенти жавоб ўрнига "давлати ҳудудини озод қилиш" ва "украиналикларни ўлдиришни бас қилиш" зарурлигини айта бошлаган. 

Кўпроқ янгиликлар