Республика байналминал маданият марказининг 25 йиллиги тантанали нишонланди

Маданият 25 Январь 2017 4283

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 24 январь куни Республика байналминал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирга миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, парламент ва ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари таклиф этилди.

Тадбир иштирокчилари аввал Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Байрам тадбири очиқ деб эълон қилинди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 24 январь куни  миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари билан учрашди. Учрашув қатнашчилари ва улар тимсолида кўп миллатли бутун Ўзбекистон халқини Республика байналминал маданият марказининг 25 йиллиги билан самимий табриклади. Давлатимиз раҳбари миллий маданий марказлар фаолларидан бир гуруҳига Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди. 

Тантанали маросимда ана шу тадбир тафсилотлари намойиш қилинди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги қарорига биноан мамлакатимизда Республика байналминал маданият маркази ташкил этилди. 

1992 йили Ўзбекистонда турли миллат ва элатларнинг 10 миллий маданий маркази фаолият юритган бўлса, бугун улар 137 тага етди.

– Ўзбекистонда туғилдим, шу ерда таълим-тарбия олдим, оилали бўлдим, шу буюк ва муқаддас Ватан фарзанди эканимдан фахрланаман, – деди Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, сенатор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Агриппина Шин. – Мамлакатимизда миллий маданий ранг-баранглик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлангани барқарорликни таъминлашда, жамиятимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги катта тажрибаси бутун дунёда кенг эътироф этилмоқда, кўплаб мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Республика байналминал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли тадбирлар ўтказилди.

– Бугун ҳаётимда жуда қувончли кун, Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Шуҳрат» медалини кўксимга тақиб қўйди, – деди Тошкент шаҳар «Свитанак» белорус миллий маданий маркази раисининг ўринбосари Нина Шубникова. – Ўзбекистон – тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва бахт мамлакати. Бу муқаддас Ватанда ҳар бир инсон, миллати, дини  ва тилидан қатъи назар, меҳнат қилса, халқимиз уни ардоқлайди.

Республика байналминал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган катта байрам дастурида санъат усталари ва миллий маданий марказлар бадиий жамоалари ижросида Ватан, истиқлол, тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов иштирок этди.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар