Сингапур давлат инвестиция фонди (Government Investment Corporation, GIC) Американинг инвестиция траст фонди Paramount Group билан бирга Нью Йоркнинг Wall Street кўчасида жойлашган осмонўпар бинолардан бирини харид қилди.

Хабарларга кўра, кўчмас мулк 1,04 млрд долларга баҳоланган.

Умумий майдони 148 минг квадрат метрдан ошадиган 47 қаватли бино акциясининг 95 фоизи Сингапур фондига тегишли бўлади. 

Ҳозирда, Wall Street 60 манзили бўйича жойлашган бинода Deutsche Bank-America бош қароргоҳи фаолият юритади. Германия банки бинонинг барча хоналарини ижарага олиш шартномасини яқинда 2022 йилгача узайтирган эди. 

GIC дунёнинг энг йирик мустақил фондлари Топ-10лигига киради.