Шарқий Африка мамлакати Сомали пойтахти Могадишу шаҳрида амалга оширилган террорчиликда камида 14 киши ҳаётдан кўз юмган, 50дан ортиқ одам яраланган. Иккита автомобилга ўрнатилган бомба портлаши ва қуролланган жиноятчиларнинг Сомали парламенти биноси яқинидаги меҳмонхонага ҳужум қилиши шундай аянчли оқибатларга олиб келган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар қилмоқда

Ички хавфсизлик вазири Абдураззоқ Умар Муҳаммаднинг айтишича, "Ал Шабаб" жангариларининг "Даяҳ" меҳмонхонасига ҳужуми оқибатида 10 фуқаро ва 4 нафар жангари ҳалок бўлган, 51 киши яраланган. 

Ушбу ҳудуддаги полиция капитани Муҳаммад Мустафнинг сўзларига кўра, "Даяҳ" меҳмонхонаси ҳукумат расмийлари кўп ташриф буюриши билан машҳурдир.