Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги меҳмонхонанинг кириш йўлагида портлаш юз берди. Тахминларга кўра, миналаштирилган машина бинога бориб урилган. Бошқарувда эса худкуш-террорчи бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Воқеа жойида отишма бўлган. Бошқа маълумотларни тақдим этишга ҳали эрта», — деган маҳаллий полиция вакили.

Айни вақтда ҳеч бир террорчилик гуруҳи мазкур воқеани ўз зиммасига олгани йўқ. Маълум қилишларича, Могадишодаги аксари терактларни «Аш-Шабааб» террорчилик гуруҳи амалга ошириб келади.