Сурия бўйича Остонадаги учрашув қандай якунланди?

Жаҳон 25 Январь 2017 20844

24 январда Остонадаги Сурия бўйича музокаралар ўз поёнига етди. Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари Сурия масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқлиги ҳақида умумий фикрга келишди.   

Учта давлат вакиллари 28 соат давом этган мураккаб музокаралардан кейин қўшма баёнот қабул қилишди. Уни Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўқиб эшиттирди. 

Учта давлат Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини бузишга уринишларга биргаликда қарши туриш ҳамда ярашувнинг бузилиши ҳолатларини кузатиб боришга келишиб олдилар.

Шунингдек, ўртамиёна мухолифатни террорчилик ташкилотларидан ажратиш бўйича ишлар олиб борилади. Бироқ ИШИД ёки "Жибҳат ан-Нусра" каби террорчилик ташкилотлари билан ҳеч қандай келишувлар бўлмайди, чунки бу гуруҳлар БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан террорчилик ташкилотлари деб тан олинган.   

Сурия президенти Башар Асад вакилининг айтишича, мухолифат билан бир столда ўтириш осон кечмаган. 

"Бу жуда оғриқли бўлди, чунки улардан баъзилари терактлар амалга оширган. Афсуски, мухолифат Эроннинг кафолатловчи давлат эканидан норозилик билдирмоқда ва унинг салбий роли ҳақида гапирмоқда. Гап сиёсат ҳақида кетганда, эҳтиросларга берилмай, совуққон бўлиш керак. Гап норозиликда эмас, балки биз бу якуний баёнотни туза олганимизда. Биз ҳам Туркиянинг роли салбий деб айтишимиз мумкин эди, бироқ биз дипломатлармиз ва шунинг учун бундай гапирмаймиз. Сиёсатда ўз давлатингни сақлаб қолиш учун душманлар билан ҳам иш кўришга тўғри келиши мумкин ва биз ҳозир айнан шуни қилмоқдамиз", деб айтди Сурия вакили Башар ал-Жафарий. 

Баёнотда Сурия мухолифати қуролланган гуруҳларининг Женевада БМТ бошчилигидаги кейинги музокараларда иштирок этишга тайёрлиги айтилган. Бу учрашув 8 февралга белгиланган.  

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар