Тошкентдаги баъзи туманларда икки кун давомида ичимлик суви бўлмайди ёки унинг босими пасаяди

Жамият 25 Январь 2017 10140

Тошкентдаги баъзи туманлар аҳолиси яқин икки кун давомида ичимлик сувисиз қолиши мумкин, деб хабар берди шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

Ичимлик суви босимининг пасайиши ва бўлмаслиги 26 январь куни тонгги соат 5.00 дан 28 январь куни тонгги соат 5.00 га қадар кутилмоқда. Бу Боғишамол ва Янгишаҳар кўчалари оралигида янги автойўл хамда Бўзсув канали билан кесишган жойда кўприк қурилиши сабабли рўй беради. Бундан ташқари, Бўзсув бош сув иншооти худудида диаметр 1200 мм. сув тармоғини қайта қуриш ва улаш ишларини олиб борилади.

1. Сув бўлмайди:

Олмазор тумани бўйича: Б-1 мавзесидаги маҳалла Чустий, Б-3 мавзесидаги  маҳалла Алишер Навоий.  Марказ 17, 18 мавзесидаги  Себзор, Янги Себзор, Тахтапул маҳаллаларида. Беруни майдони, Хончарбоғ, Алоқа, Фаробий, Чимбой-2, Қорасарой, Гузарбоши, Қўштут, Аллон, Эски Шаҳар, Қумлоқ, Ҳофиз Кухакий, Абу Бакр, Истиқлол маҳаллаларида. Абдулла Қодирий кўчаси  Себзор кўчасидан Фаробий ва Чиғатой дарвозасигача, Фаробий, Мирзо Ғолиб кўчаларида, Беруний кўчасидаги Нон ишлаб чиқариш заводида, Талабалар шаҳарчасида.

Шайхонтоҳур тумани бўйича: Марказ 26, 27, 28 мавзеларидаги Гулобод, Боғкўча, Сарҳумдон маҳаллаларида. Қоратош, Чақар, Чорсу, Янги Камолон, Ҳувайдо, Гулбозор, Сузукота, Исломобод, Оқилон, Шофайз, Янгишахар, Обиназир, Кохота, Ўзбекистон, Тахтапул, Катта Ҳовуз маҳаллаларида. 1-Болалар юқумли касалликлар шифохонасида, Навоий кўчаси Самарқанд Дарбоза кўчасидан Фурқат кўчасигача, Самарқанд Дарбоза кўчаси Навоий кўчасидан Термиз кўчасигача, 1-Шаҳар клиник шифохонаси ва туғруқхонасида, Тошкент Давлат Циркида, Чорсу бозорида, ЖАР спорт комплексида, Аброр Ҳидоятов номидаги ва Миллий Академик Драма Театрларида.

Юнусобод тумани буйича: Жомий маҳалласи, Нақшбандий, Мукарамма Турғунбоева, Миртемир, Тахтапул дарвозаси, Боғча кўчаларида. Боғиравон, Гулғунча, Аваз Ўтар тор кўчалари билан Бўзсув маҳалласидаги Боғишамол 2,2а кўп қаватли уйларида, Минг Ўрик 1,2 тор кўчаларида. Обод маҳалласидаги Наманган, Боғишамол, Қизилқўрғон, Ўртасарой, Машинасозлар, Гулбоғ кўчаларида, Чаманзор кўчаси тор кўчалари билан.

2. Сув босими пасаяди:

Олмазор тумани бўйича: Бобожонова, Нодира кўчаларида.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:  Марказ-15, Бешёғоч мавзесида, Кохота маҳалласида, 3- Туман Иссиқлик  Қозонхонасида.

Юнусобод тумани бўйича: 4- Туман Иссиқлик Қозонхонасида.

Учтепа тумани бўйича: 5- Туман Иссиқлик қозонхонасида, Шайхзода, Фарход, Қурилиш кўчаларида, Лутфий кўчаси Фарход кўчасидан Хирмонтепа кўчасигача, Хирмонтепа кўчаси Фарход кўчасидан Ширин кўчасигача.

Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар