Анқаранинг Суриядаги можароли вазиятни ҳал қилишдаги таъсири сўнгги йилларда ошди, деб маълум қилди Туркия бош вазири Бинали Йилдирим чоршанба куни.

"Туркия, шунингдек Россия ва Эрон томонидан Остонада Суриядаги сулҳни таъминлаш учун ташаббус илгари сурилди. Музокаралар ўтказилди, уч томонлама келишувларга эришилди. Туркиянинг минтақадаги таъсири ошган. Бир йил аввал ҳеч ким бизнинг Сурия бўйича позициямизни эътиборга ҳам олмаган бўлса, бугун таклифларимиз қабул қилинмоқда", - деди Йилдирим Анқарада адолат ва ривожланиш Партияси минтақавий бўлинмалари раҳбарлари билан учрашувда чиқиш қилиб.

Остонада Сурия бўйича музокаралар 23-24 январь кунлари бўлиб ўтди. Унда Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари Сурия масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқлиги ҳақида умумий фикрга келишди. Учта давлат Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини бузишга уринишларга биргаликда қарши туриш ҳамда ярашувнинг бузилиши ҳолатларини кузатиб боришга келишиб олдилар.