Ямайкалик спринтер Усэйн Болт ва унинг терма жамоа бўйича шериклари Неста Картернинг допинг-намунаси қайта текширилгандан кейин Пекин Олимпиадаси олтин медалидан маҳрум этилдилар. Бу ҳақда "Р-Спорт" хабар бермоқда

Картернинг намунасида тақиқланган метилгексанамин воситаси излари аниқланган. Шу сабабли 4х100 метрга эстафета натижаси бекор қилинди, ямайкалик спринтерлар эса медалларни қайтариб беришлари керак бўлади. Картернинг ўзига эса 1,5 йиллик дисквалификация солиниши мумкин.

Бу натижа бекор қилингани сабабли Болт 8 карра Олимпия чемпионига айланди.

Аввалроқ спортчи интервьюсида медални қайтаришга тайёрлигини, бироқ бундан унинг кўнгли ўксишини айтганди. 

Энди бу олтин медаль Тринидад ва Тобаго терма жамоасига берилади, кумуш медаллар эса япониялик спортчиларга, бронза медаллари эса бразилияликларга насиб қилади.