Ўзбекистон Кобулда савдо уйи очди

Ўзбекистон 25 Январь 2017 14501
Фото: MFA.uz

2017 йилнинг 24 январь куни Кобул шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Президентнинг махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий сайти орқали маълум қилинди. 

Шунингдек, 23-24 январь кунлари Кобул шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг саноат ассоциациялари ва хўжалик субектлари вакилларидан иборат аъзолари афғонистонлик ҳамкорлари билан алоҳида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказдилар.

Ташриф доирасида қисқа муддат ичида ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини 1,5 млрд. АҚШ долларига етказиш имконини берадиган икки томонлама савдо-иқтисодий “Йўл харитаси”; қўшма темир йўл ва автомобил йўли лойиҳаларида Ўзбекистон томони иштирокини кўзда тутадиган Транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадлари тўғрисидаги Протокол; Хавфсизлик масалалари бўйича Қўшма коммиссия тузиш мақсадлари тўғрисидаги протокол; Ўзаро англашув тўғрисида вазирликлараро меморандум; Наркотик воситалар, психотерапик моддалар ва уларнинг прескурорларини ноқунуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида ички ишлар вазирликлари ўртасида Битим имзоланди.

Ўзбекистон ва Афғонистон бизнес тузилмалари вакиллари томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, “тез ёрдам” автомобиллари, буғдой, электрмаиший техникаси етказиб бериш бўйича умумий қиймати 49.3 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган ўзаро манфаатли шартномалар имзоланди.

Шунингдек, “Ўзсаноатэкспорт” АЖ савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Савдо уйи биносида мамлакатимиз тадбиркорлари маҳсулотларининг доимий фаолият юритадиган “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар