Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойида Туркияда ўтказадиган ўқув-машғулот йиғини доирасида иккита учрашув ўтказади. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян маълумот берган, ёзмоқда Tribuna.uz сайти.

«Туркиядаги йиғинда иккита назорат ўйини ўтказишни режалаштирганмиз. 12 февраль куни Россия Премьер-лигаси клубларидан бирига қарши ўйин ўтказамиз. Яна бир назорат ўйини борасида ташкилотчилар музокаралар олиб бормоқда», – дея Бабаянинг сўзларини келтиради ЎФФ расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси январ ойида Дания (U-23) (1:2) ва Грузия терма жамоаларига қарши (2:2) назорат учрашувларида майдонга тушганди.