2017 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор  элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати ҳабар бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали ва мавзуси юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарларининг топшириқлари нуқтаи назаридан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.