Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 5та битимни имзолади

Ўзбекистон 25 Январь 2017 6181
Фото: MFA.uz

2017 йилнинг 23 январь куни Афғонистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Кобул шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. 

Президент саройи ҳудудида бўлиб музокараларда томонлар икки давлат ўртасида сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва савдо, шунингдек, маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Салоҳиддин Раббоний Ўзбекистон билан гиёҳванд моддалар, умумий хавфсизликка таҳдидларга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлик афғон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари афғон маҳсулотларининг ўзбек бозорларига экспорти имкониятини кенгайтириш лозимлигини таъкидлаб, Тошкентга савдо ва транзит масалалари бўйича икки томонлама келишув имзолашни таклиф қилди, деб хабар берди “1TV” телеканали.

Камилов Ўзбекистон Афғонистон билан ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини тасдиқлади. Бунда минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаб туриш, умумий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан транспорт ва энергетика соҳаларида, шунингдек маданий ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш алоҳида тилга олиб ўтилган.

Учрашувда БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Ҳозирги пайтда Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Ўзбекистон раислик қилаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунига кўра томонлар ҳамкорлик тўғрисидаги 5та битимни имзолашди. Улар орасида - Ўзаро англашув тўғрисида вазирликлараро меморандуми, гиёҳванд моддалар таҳдиди билан кураш тўғрисида келишув, хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида протоколлар, шунингдек 2017-2018 йилларга мўлжалланган йўл харитаси бор.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар