АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги намойишчилар Оқ уй яқинидаги кўтарма кранни эгаллаб олишди, деб хабар қилмоқда АВС телеканали.

Полиция маҳкамаси вакилининг сўзларига кўра, кранга 7 нафар намойишчи чиқиб олган, улар қурувчиларга ишни давом эттиришларига имкон бермаяпти. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Washington Post нашрининг собиқ биноси жойлашган ҳудуд атрофини ўраб олган.

Улар нимага норозилик билдираётгани маълум эмас.