Малайзиянинг Паханг штатида жойлашган қишлоқлардан бирининг аҳолиси маҳаллий фермернинг иккита эчкисини ютиб юборган йирик бўғма илонни учратишди.

Беш метр узунликка эга илон тасвирланган видеоёзув 24 январь куни Daily Mail нашрида эълон қилинди. Маълумотларга кўра, судралиб юрувчи оғирлашиб қолганидан, ҳаракатланишга имкони бўлмаган.