Владимир Путин Марказий Осиё мамлакатларига сафар уюштиради

Жаҳон 25 Январь 2017 39654

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри Владимир Путин ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «24.kg» ахборот агентлигига республика ТИВдаги ўз манбалари хабар қилган

Маълумотларга кўра, Россия президенти 28 февралда ташриф буюради. 

«МДҲнинг йирик давлати ва Қирғизистоннинг молиявий ва иқтисодий соҳалардаги асосий ҳамкори бўлган мамлакат раҳбарининг келиши шу йил кузда бўладиган президентлик сайловига ҳам таъсир этиши мумкин», - деб қайд этишган агентлик манбалари. 

Таъкидланишича, Владимир Путин фақат Қирғизистонга келмайди, балки Марказий Осиё бўйича саёҳат қилади. У Қирғизистондан сўнг, Тожикистонга келиши хабар қилинган. 

Кўпроқ янгиликлар