Маълумки, 26 январь куни Ҳаракатлар стратегияси муҳокамасига бағишланган медиаҳафталик доирасида ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги устувор йўналишлар маълум қилинди. 

Ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишда биринчи кўрилаётган масала - аҳолининг реал даромадларини ошириш ва унинг турмуш даражасини яхшилаш.

Маълум қилинишича, охирги 4 йилда ўртача иш ҳақи икки баробар, минимал иш ҳақи эса икки баробардан кўпроқ оширилган. 

2016 йил мисолида кўрадиган бўлсак, жами аҳоли даромадлари 17 фоизга ошиши таъминланганлиги қайд этилди. Реал даромадлар эса 9 фоиздан кўпроқ бўлиши таъминланган. 

Ўртача иш ҳақи (2016 йилда) 1 миллион 300 минг сўмга яқинлашган. Ўртача пенсия миқдори эса 490 минг сўмдан ошган.

Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлар асосида иш ҳақи, пенсияларни босқичма-босқич кўтариш режалаштирилаётгани таъкидланди. 2017 йилда уларнинг миқдорини камида 10 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда. 

Шунингдек аҳоли даромадларига нисбатан белгиланувчи солиқ юкини камайтириш мақсад қилинган.