25 йиллик муносабат: Япония бош вазири Ўзбекистон Президентига табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон 26 Январь 2017 4161

Япония бош вазири Синдзо Абэ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табрик йўллади.

Хатда Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан эътиборан мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари изчил ривожланиб бораётганлиги тилга олинади.


“2015 йил октябрь ойида, Япония Бош вазири мамлакатингизга охирги ташрифидан 9 йил ўтиб, мен Бош вазир сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрган эдим. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан музокараларимиз ғоят самарали бўлган, биз турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келган эдик.

Мамлакатингизга ташрифим давомида Бош вазир сифатида менга доимо ҳамроҳлик қилганингиз ва юксак даражадаги меҳмоннавозлик учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман. Шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, ушбу ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларга янада жадал суръат бағишлади, эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги кенг миқёсли ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилмоқда”, дейилади табрик мактубида.

Япония бош вазири ўзининг мазкур табрик хатида сиёсат ва иқтисодиёт борасидаги муносабатларни ривожлантириш, турли соҳаларда, шу жумладан, маданият ва илм-фан соҳаларида ҳам Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш учун бутун имкониятларини ишга солишга тайёрлигини билдирган.

“Сиз, Жаноби Олийлари билан "Марказий Осиё + Япония" мулоқоти доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилишимиздан умидворман.

Сизга, Жаноби Олийлари, мустаҳкам соғлик, фаолиятингизда муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилашга рухсат этгайсиз”, дейилади табрик мактубида.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар