АҚШда актёр Шайя ЛаБаф Трампга қарши норозилик акцияси вақтида ҳибсга олинди

Жаҳон 26 Январь 2017 5578

Америкалик актёр Шайя ЛаБаф Нью-Йоркда АҚШ президенти Дональд Трампга қарши норозилик акцияси вақтида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Page Six нашри полицияга асосан хабар берди.

Актёр ўзи томонидан ташкил этилган “У бизни ажрата олмайди” томошасида иштирок этиб, уни онлайн трансляция қилган. Бу вақтда эса номаълум шахс акцияни тўхтатишга уриниб кўрди. Натижада ЛаБаф унга қарата зарба берган.

Аввалроқ ОАВлари ЛаБафнинг норозилик акцияси тўрт йилга мўлжалланганини хабар қилишганди.

Шайя ЛаБаф 2014 йилда “Метамарафон” ташкил қилиб, унинг давомида Амстердам Шаҳар музейи атрофида 144 маротаба чопиб ўтган. 

Шунингдек, ЛаБаф 2015 йилда Нью-Йоркдаги Angelika Film Center кинотеатрида “#allmymovies” (“менинг барча фильмларим”) акциясини ташкил қилди. Унинг давомида актёр ўзи иштирокидаги барча фильмларни уч сутка давомида кўриб чиққан. 

У актёр сифатида “Трансформерлар” ва “Индиана Жонс ҳамда биллур бош суяги қироллиги” фильмларидаги роллари билан машҳур.

Кўпроқ янгиликлар