Австралиянинг Three Springs (уч чашма) шаҳри полицияси Twitter саҳифасида баённома суратини эълон қилди. Унда, қоидабузар автомобиль тезлигини ошириб юборишига жуда кучли шамолни сабаб қилиб кўрсатган. 

Қоидабузар юқори тезликка ўрнатилган чекловни 17 км соатга ошириб юборган. У соатига 110 км белгиланган йўлда 127 км/соат тезликда ҳаракатланган. Баённома суратига кўра, унга 200 Австралия доллари миқдорида жарима солинган ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига 2 жарима балли киритилган. 

Ҳайдовчи эса, изоҳ қолдириш қаторига: «Шамол мени тезлаштирган эди», - дея қайд этган.