Қирғизистон пойтахти Бишкек яқинидаги Туркияга қарашли Boeing 747-400 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганлар сони 43 кишига етди, дейилади Халқаро авиация қўмитаси сайтида.

Туркия авиакомпаниясининг Boeing 747-400 юк самолёти Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропорти учиш-қўниш қисмидан 1,5 км узоқликда фалокатга учраган. Самолёт аэропорт яқинидаги қишлоқ устига тушди. Бунинг оқибатида 32та уй вайрон бўлди. Лайнер Ҳонгконг-Бишкек-Истанбул рейси бўйича парвозни амалга ошираётган бўлган.  

“Воқеа жойи Манас аэропорти ҳудудида, Бишкек, Қирғизистон Республикаси... Ҳалок бўлганлар: 43. Ҳаво кемаси яроқсиз ҳолга келган”, - дейилади ҳаво транспортидаги авиация ҳодисаларини текширувдан ўтказиш бўлимида.