Суд британиялик йигитга бўйи бошқа ҳайдовчилар эътиборини жалб этиши туфайли автомобиль бошқаришни тақиқлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Полиция Ньюкасл шаҳрида яшовчи 26 ёшли Адам Эллиотни у Ford Ka кабриолетини бошқариб кетаётган вақтида тўхтатди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари диққатини йигитнинг шамол ҳайдовчи ойнадан чиқиб турган боши тортган. Уларда Эллиот автомобилни турган ҳолда бошқармоқда, деган шубҳа уйғонди.

Бироқ маълум бўлишича, авто савдоси билан шуғулланувчи йигитнинг бўйи тахминан 200 сантиметр бўлиб, у мижозига етказиб бериши лозим бўлган машинага сиғмаган, холос. «Полиция мени турган ҳолда автомобиль бошқардим, деб ўйлади, бироқ бу ёлғон. Мен учун бу автомобиль жуда кичик экан», - деди у.

Суддаги навбатдаги йиғилиш давомида Эллиот адвокатнинг маслаҳати билан машинани хавфли бошқарганини тан олди. «Шуниси аниқ-ки, сиз бошқа ҳайдовчилар олдида ўз бўйингиз билан мақтангансиз. Сиз бошқалар эътиборини ўзингизга жалб этгансиз, бу эса хавфли», - деган судья.

Эллиотга автомобиль рулига келаси суд йиғилиши – 27 февралга қадар ўтириш тақиқланди. Унда ёш йигит учун жазо тайинланади.