Чеченистон парламенти республика ўрта мактабларида ҳижоб, хоч ва яҳудийлар бош кийимида келишга рухсат берувчи қонун қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда республика қонун чиқарувчи органи спикери Магомед Даудов Instagram саҳифасида маълум қилган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 25 январда Россия фан ва таълим вазири Ольга Васильеванинг мактабларга бош рўмоли билан келиш борасида билдирган танқидий фикрларидан салбий ҳайратини яширмаган эди. 

Аввалроқ, Россия Олий суди мактабларда диний либос ва бош кийимларни кийиб келишни тақиқлашни қонуний деб топган эди. Кремль маъмурияти эса, мактабларда ҳижоб ўраш масаласида томонлардан бири тарафида бўлишни хоҳламаслигини билдирди.