АҚШ президенти Дональд Трамп асосий аҳолиси Ислом динига эътиқод қилувчи етти мамлакат фуқароларига виза беришни тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги, ўз ихтиёрида пайдо бўлган фармон лойиҳасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

Таъкидланишича, лойиҳада Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман мамлакатлари номлари бор. 

Ушбу мамлакатларга визаларни тақдим қилиш камида бир ойга тўхтатилади. 

Бундан аввал, Дональд Трамп АҚШ чегарасини қўриқлаш ва иммиграция хусусида фармонларни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.