2016 йилда украиналиклар Эстониядаги жами меҳнат муҳожирларининг 57 фоизини ташкил қилганлар. Бу эса Эстонияга ишлагани келувчи барча учинчи давлатлар фуқаролари орасида энг катта кўрсаткич ҳисобланади.  

"2016 йилда полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти учинчи давлатларнинг 1807 фуқаросига ишлаш учун яшашга шошилинч рухсат берган, улардан 1030 нафари Украина фуқаролари. Украиналиклар яшашга рухсат олган жами меҳнат муҳожирларининг 57 фоизини ташкил қилган. Аввалги йилларда ҳам украиналиклар меҳнат муҳожирларининг катта қисмини ташкил қилган", дейилмоқда хабарда. 

Украиналикларнинг кўпчилиги Эстонияда турли қурилмаларни ўрнатиш, қурилиш ва кемаларни таъмирлаш тармоқларида ишлашган ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишларни бажаришган.