"Фейсбук" ижтимоий тармоғи пул топишнинг янги каналларини қидирмоқда ва шу сабабли йил бошидаёқ ижтимоий тармоқнинг тўғридан-тўғри трансляцияларида реклама пайдо бўлди. У видеонинг 20-сониясидан бошлаб чиқа бошлайди, видеонинг ноширлари ва муаллифларига эса бундай эълонлардан олинган даромаднинг 55 фоизи тегади.    

Шу тариқа "Фейсбук-мессенжер"да ҳам реклама пайдо бўлди. 2016 йил ёзида ижтимоий тармоққа ойига 1,59 млрд киши ташриф буюрган бўлса, мессенжерга эса ойига бир млрд киши кирган. Энди мессенжернинг бош саҳифасида реклама эълонлари арғумчоғи намойиш қилинади, у смартфонлар экранининг деярли учдан бирини эгаллайди. Тажрибанинг биринчи иштирокчилари Австралия ва Таиланд аҳолиси бўлади, функция синовдан ўтказилгандан кейин бошқа давлатларда ҳам пайдо бўлади.