Федерер «Улкан тож» туркумига кирувчи мусобақаларда 28-марта финалга чиқди ва бир неча рекордларни янгилади

Спорт 26 Январь 2017 6109

35 ёшли швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Мельбурнда давом этаётган Australian Open турнирининг ярим финалида ватандоши Стэн Вавринкани беш сет натижасига кўра 7:5, 6:3, 1:6, 4:6, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратиб финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бу теннисчининг олтинчи маротаба мазкур теннис мусобақасининг финалига йўлланма олиши бўлди. Шунингдек Федерер «Улкан тож» туркумига кирувчи мусобақаларда 28-маротаба финалга чиқди. Натижада Рожер ўзининг рекордини янгилади ва бу борада асосий рақобатчиси Новак Жоковични (21 финал) катта фарқ билан ортда қолдириб кетди.

Федерер бу финали орқали 1974 йилдан йилдан буён «Улкан тож» туркумига кирувчи мусобақаларда финалга чиққан энг кекса спортчига айланди. шу йилда 36 ёшни қаршилайдиган Федерерга қадар US Open-1974 финалига чиққан Кен Роузолл 39 ёшни қарши олганди.

Шунингдек Федерер 2009 йилдан буён «Улкан тож» туркумига кирувчи мусобақаларида финал йўлланмасини қўлга киритган энг рейтинги паст спортчиси бўлди. Ҳозирда у жаҳон рейтингида 17-поғонада бормоқда. Ўшанда «Ролан Гаррос» финалига 25-тартиб рақамдаги теннисчи, швециялик Робин Содерлинг финалга қадар етиб борган ва финалда айнан Федерерга имкониятни бой бериб қўйганди.

Бу Федерернинг «Улкан тож» туркумига кирувчи мусобақаларда US Open-2015дан кейинги илк финали саналади. Ўтган йили швейцариялик теннисчи тўртта турнирнинг бирортасида бу босқичга қадар етиб кела олмаганди.

Ярим финалнинг иккинчи учрашуви эртага бўлиб ўтади. Унда испаниялик Рафаэль Надал, болгариялик Григор Димитровга қарши кортга чиқади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар