Гамбия президенти Ғарбий Африка давлатлари ҳарбийларининг мамлакатда қолишларини сўради

Жаҳон 26 Январь 2017 2377

Гамбия президенти Ғарбий Африка давлатлари ҳарбийларини мамлакатда ярим йилга қолишларини сўради.

Гамбиянинг янги президенти Адама Барроу унга ушбу лавозимни эгаллашга ёрдам берган Ғарбий Африка давлатлари ҳарбийларини мамлакатда яна ярим йилга қолишларини сўради. Бу ҳақда БМТнинг Ғарбий Африка бўйича махсус вакили Муҳаммад Ибн Чамбас маълум қилди.  

Аввалроқ БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик БМТ Гамбияда Барроуга ҳокимиятнинг тинчлик билан ўтишини таъминлаш учун ўз персонали сонини оширишини маълум қилганди. 

"Гамбия президенти миссияга яна 6 ойга қолиш илтимоси билан мурожаат қилди. Қарорни Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти қабул қилади", деб айтган Ибн Чамбас. 

Кўпроқ янгиликлар