Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази олим ва мутахассислари деҳқон ва фермерлар учраётган кўпгина муаммоларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштиришди. Бу ҳақда илмий марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур марказ олим ва мутахассислари фермер ва деҳқонларга томорқадаги экинлар парвариши, қайта парвариш билан боғлиқ ишлар, сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш, боғда парвариш қилинаётган мевали дарахтлардан кўзланган ҳосилни етиштириш, боғ меваларидаги зараркунанда ҳашарот ва касалликларни бартараф этиш борасида ўз тавсияларини беришни мақсад қилишган.

Маълумотларга кўра, илмий марказда фермер ва деқонларни қизиқтирадиган бошқа кўплаб масалалар, жумладан, тупроқ шароитида ғўза, ғалла, шоли, мош, соя, нўхат,маккажўхори, ловия ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг қайси навларини етиштириш мумкинлиги ҳақида ҳам тавсиялар берилади.

Бундан ташқари,  чорвачиликка, хусусан, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик, балиқчилик, йилқичиликка қизиқадиганларга тўғри йўналиш кўрсатилади. 

Мазкур илмий марказ манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2 уй. 
Телефон: (371) 260 52 08, факс: 260-52-04. 
Электрон почта манзили: agrodevon@umail.uz