Испания кубогининг чорак финалида "Сельта" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва "Сельта"ни ярим финалга олиб чиқди. 

Ўйиннинг 44-дақиқасида Данилонинг автоголи эвазига мезбонлар олдинга чиқиб олишган бўлса, 62-дақиқада Роналду жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 85-дақиқада Васснинг голи эвазига "Сельта" яна бир маротаба учрашувда олдинга чиқиб олди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Васкес ҳисобни тенглаштирди. 

Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 2:1 ҳисобида "Сельта" фойдасига ҳал бўлган эди. "

Сельта – Реал Мадрид 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар:
1:0 – 44, автогол Данило, 1:1 – 62 Роналду, 2:1 – 85 Васс, 2:2 – 90 Васкес.
Сельта – Альварес, Мальо, Кастро, Кабраль, Ронкалья, Васс (Гомес, 88), Радоя, Диас, Бонгонда, Аспас (Фонтас, 90), Гвидетти (Хосабед, 84).
Реал Мадрид – Касилья, Начо, Рамос, Данило, Кроос, Ковачич, Каземиро (Диас, 89), Асенсио (Васкес, 76), Иско (Мората, 80), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Мальо (35), Васс (54), Кастро (72), Данило (75).